11.08.2022

ТУРКИЯДАГИ ТАДҚИҚОТЛАР САМАРАЛИ КЕЧМОҚДА

Туркиянинг Анқара шаҳрида малака ошираётган Имом Термизий, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг тадқиқотчилари режага асосан профессор, доктор Исмоил Ҳаққи Унел дарсларида иштирок этишиб, маърузасини тинглашди.

Профессор Ҳанафия тарихи, Абу Ҳанифанинг ҳадис илми борасидаги изланишлари хусусида тингловчиларга жуда муҳим ва қизиқарли маълумотларни билдириб ўтди.

Маъруза якунида профессор Исмоил Ҳаққи Унел тингловчиларнинг барчасига ўз муаллифлигида чоп этилган адабиётлардан нусхалар тақдим этди.

Izoh qoldirish

Izohlar