14.11.2024

ЁШЛАР – ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда  “Сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш” лойиҳаси якунига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этди. Анжуманда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори К.Исламов ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди.

Анжуманда “Ёшларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш даврнинг зарурати”, “Ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшларни соғлом ҳаётга қайтариш”, “Сепаратизм – бугунги давр учун хавф хатардир” мавзусидаги маърузалар тингланди.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar