06.12.2024

КОНСТИТУЦИЯ – ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ

Конституция қабул қилинган кун муносабати билан таълим муассасасида “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов, Термиз давлат университети Юридик факултети доценти Н.Янгибоев, таълим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, таълим муассасаси юристи С.Қурбонов ҳамда таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Дастлаб тадбирда сўз олганлар тадбир иштирокчиларини "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги" байрами билан самимий муборакбод этди.

Тадбир давомида таълим муассасаси директори К.Исламов “Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси куни байрами “Конститутсия – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғоя асосида кенг нишонланаётганлигини таъкидлаб, Янги Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларида изчил давом этаётган кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотлар натижаларини мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конститутсиямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёслигини”, - алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг, Юридик факултети доценти Н.Янгибоев “Янгиланган Конститутсия жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини  комплекс тартибга  солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилиши ҳамда Конститутсияга киритилган янги нормалар барча соҳаларни тараққий эттишида муҳим ўрин тутишини”, - таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси мустақил давлатимизнинг бош қомуси боълиб, республикамизда қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатлар Конститутсия асосида шакллантирилади ва ҳаётга тадбиқ этилади. Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси 6 та бўлим, 27 та боб ва 155 та моддадан иборат.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar