
ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ЯНА 1 НАФАР ТАЛАБАСИ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТЎЛИҚ ХАТМ ҚИЛИБ ЧИҚДИ.
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-босқич талабаси Алимардонов Усмонали Қуръони каримни тўлиқ хатм қилиб чиқди.


Шу муносабат билан бугун таълим муассасанинг мажлислар залида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда таълим муассасанинг Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев ҳамда таълим муассасанинг ўқитувчи-ходим ва талабалари иштирок этди.


Тадбир давомида таълим муассасаси директор ўринбосари Х.Мардонов ушбу ютуқ билан талабалар ҳамда уларнинг устозларига ташаккурлар билдириб, мана шундай етук қориларни етиштириб чиқаришда ғайрат ва шижоат тилади.


Тадбир сўнгида Н.Тўхтаев талабалар, уларнинг ота-онасига, устозларига раҳмат айтиб, келгусида бу каби ютуқлар давомли бўлишлигини такидлаб ўтди. Талабалар ҳаққига дуо қилиниб, Аллоҳдан юртимизга ҳайр-барака ва офият сўрадилар.
Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar