20.12.2024

“Араб тили – Жаннат тили” мавзусидаги мусобақа

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “18-декабр – Халқаро араб тили куни” ҳамда “Араб тили” фан ойлиги муносабати билан сарф ва шифоҳия фанларидан 1-босқич талабалари ўртасида “Араб тили – Жаннат тили” мавзусида мусобақа ташкил этилди. 

Тадбирда таълим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, таълим муассасаси ўқитувчилари И.Шарипов ва И.Мухторов ҳамда таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Дастлаб тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. Қуръон каримни таълим муассасаси 1-курс талабаси Абдусамат қори Намозов тиловат қилиб берди.

Шундан сўнг Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов сўзга чиқиб, бу каби мусобақаларни ўтказилиши талабаларнинг ўқишга бўлган қизиқишини янада орттиришига хизмат қилишини таъкидлаб, жамоаларга ушбу мусобақада омадлар тилади.

Мусобақа иштирокчиларни муносиб баҳолаб бориш учун ҳакамлар ҳайъати таркиби:

  1. Имомиддин домла Бобоқулов
  2. Ҳошимжон домла Низомиддинов
  3. Ғайратжон домла Ризаев

Мусобақада 3 та жамоа ўзаро беллашдилар:

  1. Имом Сибавайҳ
  2. Имом Ахфаш
  3. Имом Замахшарий

Мусобақа 6 та шартдан иборат бўлиб, 3 таси сарф фанидан, 3 таси мутолаа фанидан бўлиб ўтди. Жамоалар ушбу шартлар орқали ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Ҳар бир шарт учун ҳар бир гуруҳдан биттадан қатнашчи иштирок этди.

1-Шарт - “Сарф фанидан тезкор савол жавоб”.

2-шарт - “Боб хусусиятларини баён қилиб бериш”.

3-шарт - “Эълол қоидалари”.

4-шарт - “Мутолаа фанидан тезкор савол жавоб”

5-шарт - “Таржима қилиш”.

6-шарт - “Грамматик таҳлил”.

Тадбир охирида таълим муассасаси 1-босқич талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижа қайд этилди:

1-ўрин: Имом Замахшарий жамоаси;

2-ўрин: Имом Ахфаш жамоаси;

3-ўрин: Имом Сибавайҳ жамоалари қўлга киритди.

Тадбир сўнгида ғолиб бўлган жамоаларга таълим муассасаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar