07.01.2025

Ўқув семинар

✅  Жорий йилнинг 6-январ куни "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ва ходимлари учун  мастер-класс дарслари ташкил этилди.

▪️Семинар дарсида Педагогика фанлари бўйича фалсафа докторлари (PhD дотс.) Б.Умаров ҳамда (PhD дотс.) Н.Кенжабоева "Таълимга технологик ёндашувнинг моҳияти. Таълимни технологиялаштириш ва технология моҳияти, белги ва хусусиятлари" ва "Таълим усуллари ва техникаларининг хусусиятлари: “Ақлий ҳужум”, “Инсерт”, “Вазиятлар усули”, “Ишбилармон ўйин”" мавзуларида маъруза қилдилар.

🔖 Дарс давомида келгусида илмий иш олиб борадиган ўқитувчиларга керакли кўрсатма ва тавсиялар атрофлича тушунтирилди.

✍️ Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

♻️ t.me/termiziylar_uz - Диний-маърифий канал!

Izoh qoldirish

Izohlar