08.02.2025

АЛИШЕР НАВОИЙ – ТАСАВВУФ НОМОЁНДАСИ

Буюк шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийдан миллий маданиятимиз ва адабиётимиз учун бебаҳо ижодий-илмий мерос қолган. Бобомизнинг буюк ва бебаҳо нодир адабий асарлари асрлар оша дунё халқларини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Юртимизда ҳам буюк бобокалонимиз ижоди доимий ўрганилиб келинмоқда. Улуғ аждодимизнинг ҳаётий ўғитларини ўрганиш, асарларини эътироф этиш биз авлодларнинг бурчимиз десак муболаға бўлмайди. Шу йил бобомиз таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Алишер Навоий – тасаввуф номоёндаси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи А.Вайдуллаев, Сурхондарё вилояти Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази "Тилларни ўқитиш" кафедраси катта ўқитувчиси С.Қодирова ҳамда таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоб олдилар.

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar