24.02.2025

ЎЗБЕК ИСЛОМШУНОС ОЛИМИ УБОЙДУЛЛА УВАТОВ ХОТИРАСИ ЁД ЭТИЛДИ

Бугуна Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида  Убойдулла Уватов қаламига мансуб китоблар ва рисолалар тақдимоти ҳамда хотирасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Дастлаб Убойдулла Уватов хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

 

Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом сивилизатсия маркази, Термиз давлат университети, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети олимлари ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари иштирок этишди.

Тадбирда Убойдулла Уватовнинг илмий мероси, исломий билимлар тараққиётига қўшган ҳиссаси ва ёш авлод учун қолдирган сабоқлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Давра суҳбати илимий муҳитда юқори баҳоланиб, келгусида Убайдулла Уватов меросини чуқурроқ ўрганиш ва ёш авлодга етказиш юзасидан турли таклифлар илгари сурилди.

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar