06.03.2025

Имом Термизий номидаги ислом институти ва “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига янги китоблар совға қилинди

Азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишмандлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илм-у одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.

Жорий йилнинг 3-март куни ҳомийлар томонидан Имом Термизий номидаги ислом институти ва “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига “Ҳидоя” асарининг ўзбек тилидаги таржимаси, “Риёзус солиҳин”, “Нурул басар”, “Саҳиҳи Муслим” асарининг 1-томи, “Мишкотул масобиҳ”, “Саҳиҳи Бухорий шарҳи”нинг 1,2,3,4 қисмлари, “Сунани Термизий шарҳи” 1,2,3,4 қисмлари каби ҳадис, сийрат ва фиқҳ йўналишларида ёзилган диний-маърифий китоблардан иборат 7 турдаги 103 га яқин “Маърифат карвони” етиб келди ва АРМ фондига совға қилинди. 

Нуралиев Умид – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси АРМ кутубхоначиси

 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar