22.03.2025

ТАРИХ САҲНАСИДАН БИР ЛАВҲА...

Бир куни халифа Умар ибн хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига Ҳимс вилоятининг бир неча ишончли одамлари келди. Шунда халифа уларга қарата, “менга вилоятларингдаги фақирларнинг исмини ёзиб беринглар” деди. Ҳимснинг ишончли кишилари ўз диёрларидаги фақирларнинг исми ёзилган вароқни халифага тақдим қилди. Узун рўйҳатда Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу ҳам ёзилган еди. Умар ибн хаттоб розияллоҳу анҳу ҳайрон қолиб “Саид ибн Омир ким?” деб сўраб қолди. Шунда вакиллар “у бизнинг волийимиз” дедилар. Умар ибн хаттоб розияллоҳу анҳу “ҳали сизларнинг волийларингиз фақирми?” деб сўради. Вакиллар еса “ҳа! Аллоҳга қасамки, қанча - қанча кунлар ўтадики, лекин унинг уйида олов ёнмайди” дедилар. Бу жавобдан сўнг халифа кўз ёшларини тийиб тура олмади, ҳаттоки кўз ёшлари соқолларини хўл қилди. Сўнгра Умар ибн хаттоб розияллоҳу анҳу вакилларга қараб “унга менинг саломимни етказинглар ва мана бу минг динорни мўминлар амири ўз хожатингиз учун ишлатинг деб бериб юборди, денглар” деди. 

  Ривоятларда келишича Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу бу пулларни ҳам олмасдан Ҳимс фақирларига тарқатиб берган екан....

 

Манба: Дўктор Абдурраҳмон Руфат Пошонинг “Сувару мин ҳаятис саҳаба” китобидан олинди.

 

Хамидов Абдулбосит – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar