29.03.2025

Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси таништирилди

Бугун Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси устоз, ходим ва талабаларига “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепция”си таништирилди.

Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов, Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов ҳамда таълим муассасанинг устоз, ходим ва талабалари иштирок этди.

Таълим муассасаси директори К.Исламов “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепция”нинг мазмун моҳиятини тадбир иштирокчиларига таништириб ўтди.

“Концепция давлатчилигимиз ривожининг бой миллий-тарихий тажрибасига ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, кўпмиллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистонда умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш, демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик асосида ўзаро тотувликда яшаш ҳамда изчил тараққий этиш учун зарур барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсияси” Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-137-сонли Қонунига кўра тасдиқланган бўлиб, 7 боб, 41 моддадан иборат.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar