
09.04.2025
"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчи курс талабаларининг тақсимоти
"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кадрлар бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Музаффар Камолов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими етакчи мутахассиси Муҳаммадяҳёхон Ходжаевлар ташриф буюриб, битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.


Мулоқот давомида битирувчилар тақсимоти таништирилди. Шунингдек борадиган иш жойлари ҳамда вазифалари ҳақида ҳам қисқача маълумотлар тақдим этилди.

️Маълумот учун, мазкур 2024-2025 ўқув йилида "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасини 23 нафар талаба битирмоқда.


️“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar