
14.04.2025
Раҳбар ва ёшлар учрашуви
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди. Таълим муассасаси директори К.Исламов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов, 3-босқич талабалари билан мулоқот ўтказдилар.


Ёшлар билан мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш, шу орқали ўқув жараёнини янада самарали ташкил этиш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, диний таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлардан талабаларни яқиндан хабардор қилиш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.


Таълим муассасаси директори талабаларга китобхонлик ва хорижий тилларни ўзлаштириш, қўлёзмаларни ўқиш ва тадқиқ қилиш бўйича мурожаат қилди.


“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar