16.04.2025

Таълим муассасада “Ош мусобақаси” бўлиб ўтди

Баҳор нафақат табиат учун, балки инсонлар учун ҳам янгиланиш, яшариш фаслидир. Инсонлар баҳорда кўпроқ ишлашга, янги мақсадлар сари ҳаракат қилишга интиладилар. 

Баҳор — табиатнинг уйғониш, юракларнинг илиқликка тўлиш фаслидир. Айнан мана шу файзли кунларда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида “Ош мусобақаси” бўлиб ўтди.

Ош мусобақаси — бу миллий таомимиз бўлган ошни тайёрлаш бўйича ўтказиладиган танлов бўлиб, унда ошпазлар ўз маҳоратларини намойиш этишади. Танлов иштирокчилари нафақат ошнинг таъми, балки тақдимоти, безаги, тозаликка риоя қилиниши, миллийлик ва ижодкорлик каби жиҳатлар бўйича ҳам баҳоланади.

Мусобақанинг мақсади:

  1. Миллий таомларимизни тарғиб қилиш.
  2. Ижтимоий бирлик ва байрамона кайфиятни яратиш.

Шу муносабат билан “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 1-2-3-4 курс талабалари ўртасида “Энг яхши ош” кўрик танлови остида мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақа уч шарт асосида бўлиб ўтди:

  1. Тайёрланган таомнинг кўриниши;
  2. Таомнинг таъми;
  3. Дастурхоннинг безатилиши;

Мусобақа қуйидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб боҳоланди:

  1. Камол домла Исламов – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори.
  2. Зафар қори Маҳмудов – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.
  3. Имомиддин домла Бобоқулов – Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.
  4. Исоқали домла Салоҳиддинов - “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.

Мусобақада  “4 Б гуруҳи” томонидан тайёрланган палов ўз кўркам тақдимоти ва мазали таъми билан алоҳида эътиборни тортди.

Мусобақада қуйидаги натижа қайд этилди: 

1-ўринни - 4 Б гуруҳ талабалари, 

2-ўринни - 4 А гуруҳ талабалари, 

3-ўринни - 3 А гуруҳ талабалари қўлга кипитишди.

Мусобақа нафақат ошпазлик маҳоратини, балки жамоавийлик, дўстлик ва қадриятларимизга бўлган ҳурматни намоён этди.

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar