23.04.2025

“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалар турар жойи ўрганилди

“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори ва Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан талабалар турар жойи ҳолати ўрганилди.

Ташриф давомида турар жойдаги яшаш шароитлари, гигиена қоидаларига риоя қилиниши, хавфсизлик чоралари ва талабалар учун яратилган қулайликлар кўздан кечирилди.

Мазкур ўрганишнинг асосий мақсади — талабалар учун соғлом ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда тарбиявий ишларни янада самарали ташкил этишдан иборат бўлди.

Ташриф давомида айрим камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar