30.04.2025

Қуръон мусобақаси 2025

“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабалар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбир муассаса раҳбарияти, тажрибали устозлар ҳамда Қуръон қироати бўйича мутахассислар иштирокида ташкил этилди.

Мусобақанинг асосий мақсади – талабалар ўртасида Қуръон илмларига бўлган қизиқишни ошириш, уларни Қуръонни тўғри ва чиройли тиловат қилишга, ёд олишга, шунингдек, тажвид қоидаларини мукаммал ўзлаштиришга ундашдан иборат.

Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди.

Тадбирни таълим муассасаси директори К.Исламов кириш сўзи билан очиб бериб, мусобақада қатнашаётган барча талабаларга муваффақиятлар тилади.

 “Қуръон карим — бу илоҳий калом, инсониятга ҳидоят манбаи, қалбларга шифо, ҳаёт йўлини ёритувчи нурдир. Ушбу мусобақа орқали биз Қуръонни ёд олиш, тиловат қилиш ва ундаги маъноларни чуқур англашга бўлган муҳаббатимизни яна бир бор намоён этамиз. Бугунги мусобақада қатнашаётган барча талабаларимизга муваффақиятлар тилаймиз”.

Таълим муассасаси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов мусобақа шартлари билан иштирокчиларни таништириб ўтди.

Тадбирда талабалар қуйидаги йўналишларда ўз билим ва кўникмаларини намойиш этдилар:

Қуръони каримни ёддан қўиш (ҳифз)

Тўғри ва фасоҳатли қироат қилиш (тиловат)

Иштирокчиларни тажрибали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб, ҳар бир талабанинг талаффузи, овоз оҳанги, тажвидга амал қилиши алоҳида эътиборга олинди.

Тадбирга бошқариб турган ҳакамлар ҳайъати таркиби:

  1. Зафар қори Маҳмудов;
  2. Имомиддин қори Бобоқулов;
  3. Исҳоқали қори Салоҳиддинов;

Тадбирга 4-босқич талабаси Абдулаҳатов Илёсбек бошловчилик қилди.

Мусобақада якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
Ҳифз йўналиши бўйича:

1-ўрин: Намозов Абдусамад, 1-курс талабаси;

2-ўрин: Исмоилжонов Муҳаммадсодиқ, 1-курс талабаси;

3-ўрин: Хакимжонов Нуруллоҳ, 1-курс талабаси. 

Тиловат йўналиши бўйича:

1-ўрин: Абдураҳмонов Бобомурод, 2-курс талабаси;

2-ўрин: Чоршанбиев Беҳрўз, 2-курс талабаси;

3-ўрин: Валиев Аҳмадали, 3-курс талабаси. 

Тадбир сўнгида мусобақа ғолибларига таълим муассаса томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar