16.10.2026

Таълим муассасалари ўқитувчилари учун маҳорат дарси ташкил этилди

Бугун Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари иштирокида навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди.

Мазкур маҳорат дарсини балоғат ва нақд ихтисослиги бўйича мутахассис (PhD), Иброҳим Комил Усмон Муҳаммад олиб борди. Машғулот Aраб тили (муҳовара) фани доирасида “Араб тилида сўзларнинг қўлланилиши” мавзусига бағишланди.

Дарс давомида араб тилидаги сўзларнинг мазмун ва моҳиятига кўра қўлланилиши, уларнинг нутқ жараёнидаги ўрни, сўзлардан ўринли ва тўғри фойдаланиш, шунингдек, кундалик мулоқотда араб тилининг ифода имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мавзу юзасидан назарий билимларни амалий машқлар билан мустаҳкамлаш, араб тилида эркин мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ўқув жараёнида замонавий ва самарали ёндашувлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Машғулот иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар.

Бундай маҳорат дарслари таълим муассасалари педагогларининг касбий маҳоратини ошириш, хорижий тилларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Izoh qoldirish

Izohlar