
Виждон эркинлиги ва диний ислоҳотлар тарғиботи ойлиги
"Виждон эркинлиги ва диний ислоҳотлар тарғиботи ойлиги" муносабати билан “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ёритувчи кўргазмали бурчак ташкил қилинди.

Жумладан, мадраса биносида виждон эркинлиги, дин ва эътиқод соҳасидаги ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик борасидаги сиёсатини ёритувчи кўргазмали бурчаклар ташкил этилди.


Кўргазмада Президент асарлари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган виждон эркинлиги тамойиллари, диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, Фуқороларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати тўғрисида концепция жойлаштирилди.

Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — диний билимларни чуқурлаштириш, ёшлар ўртасида соғлом эътиқод асосларини қарор топтириш, дин ниқоби остида бўлиниш ва адашиш йўлига қарши маърифий иммунитетни кучайтиришдан иборатдир.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar