
Таълим муассасада “Виждон эркинлиги ва диний ислоҳотлар тарғиботи ойлиги” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди
“Виждон эркинлиги ва диний ислоҳотлар тарғиботи ойлиги” муносабати билан Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов, Термиз шаҳар Адлия бўлими Юристлар маркази бўлим бошлиғи С.Сайфутдинов, Термиз шаҳар Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти В.Назаров ҳамда таълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этдилар.


Тадбирда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда ёшлар ўртасида соғлом дунёқарашни шакллантириш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.


Мутахассислар томонидан амалдаги қонунчилик, хусусан, "Виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси"нинг мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбир якунида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, диний-маърифий билимларини янада бойитиш йўналишида амалга оширилаётган ишларнинг аҳамияти таъкидланди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar