
“Энг намунали хона” кўрик танлов ғолиблари тақдирланди.
Хабарингиз бор “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ТТЖ шароитини янада яхшилаш, тозалик, тартиб-интизом ва намунавийликни таъминлаш мақсадида "Энг намунали хона" кўрик-танлови эълон қилинган эди.
Танлов доирасида талабалар томонидан ўзларига бириктирилган хоналарнинг намунали ҳолатда сақланиши, гигиена қоидаларига амал қилиниши ҳамда хонанинг саранжом-саришта бўлиши ва эстетик жиҳатдан чиройли безатилиши бўйича қатъий мезонлар белгиланган эди.

Бугун ушбу кўрик-танловда ғолиб бўлган хона жамоалари таълим муассаса томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
1-ўрин: 5-хона ва 22-хона талабалари;
2-ўрин: 8-хона талабалари;
3-ўрин: 1-хона талабалари;

Мазкур танлов нафақат ТТЖда яшовчи талабалар орасида соғлом рақобатни шакллантирди, балки уларда муҳитга масъулият билан ёндашиш, ўз яшаш жойига меҳр билан қараш каби ижобий фазилатларни ҳам кучайтирди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar