20.05.2025

Таълим муассаса талабалари томонидан “Сабот-ул ожизин” китоби хатм қилинди

“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-босқич талабалари таълим муассасаси “Ақоид фани” ўқитувчиси Б.Пармонов бошчилигида Сўфи Оллоёрнинг “Сабот-ул ожизин” асарини хатм қилди. 

Хатм якунида, талабалар устозлари бошчилигида Денов туманида жойлашган Сўфи Оллоёр зиёратгоҳига ташриф буюриб, асарнинг охирги бобларини айнан ушбу масканда ўқишди. 

Зиёрат давомида устоз ва талабалар томонидан Қуръон хатм қилиниб, улуғ алломалар, авлиёлар, уламолар, хусусан, Сўфи Оллоёрнинг ҳақларига дуолар қилинди. 

Бу каби амалий дарслар талабалар қалбида илмга, адабиётга, тасаввуфга ва улуғ зотларга бўлган ҳурматни янада оширди ҳамда ёш авлодни маънавий тарбия йўлида етуклик сари йўналтиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

Маълумот ўрнида:

Сўфи Оллоёр  (баъзи манбаларда Оллоҳёр) (1644-йил,  Каттақўрғон  беклигиМинглар қишлоғи, 1724-йил, Денов) - тариқат арбоби ва мутасаввуф лирик ўзбек шоири. Тасаввуфнинг йирик олимларидан. Сўфи Оллоёр ўзбек мумтоз адабиётида тасаввуф адабиёти анъаналарини изчил давом эттириб, ўзига хос мактаб яратган адибшоир ва мутафаккирдир.

Сўфи Оллоёрнинг шоҳ асари “Маслак ул-муттақин” бўлиб, 12 минг байт, 135 та катта-кичик бобдан иборат. Илоҳий маърифатнинг бадиий талкинига бағишланган бу асар эл орасида шухрат тутганидан сўнг дўст-у яқинлари ундан туркий тилда ҳам шундай бир китоб ёзишни илтимос киладилар. Бунта жавобан у “Маслак ул-муттақи”ни бирмунча қисқартириб, ўзбек тилида назмда битган ва унга “Сабот уложизин” деб ном берган. Ўзбек фалсафий дидактик адабиётининг етук намунаси бўлмиш ушбу асарда тасаввуф таълимотининг маънавий, ахлоқий масалаларини кенг ёритиш билан у туркий тасаввуф адабиёти ривожига катга ҳисса қўшган.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar