
ТАЪЛИМ МУАССАСА ТАЛАБАЛАРИНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 20-май санасида таълим муассаса талабаларининг ота-оналари билан маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди.


Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, гуруҳ раҳбарлари ҳамда таълим муассасаси талабалари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Таълим муассасаси директори К.Исламов сўзга чиқиб, талабаларнинг ота-оналарига таълим муассасасига ташриф буюрганликлари учун ташаккур билдириб, илм-у ҳунар хосил қилиш, ёшларга тарбия беришнинг аҳамияти, юртимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, яратилган шароитлар ҳақида гапириб ўтди.


Тадбирда ҳар бир талабаланинг тафсифномаси гуруҳ раҳбарлари томонидан ўқиб, ўзлаштириш даражалари, тартиб-интизоми ҳақида маълумот бериб, иқтидорли талабаларнинг ота-оналарига таълим муассаса раҳбарияти томонидан ташаккурномалар топширилди.


Шунингдек, тадбир давомида таълим муассаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов ва гуруҳ раҳбарлари ҳам ўз йўналишлари бўйича мавжуд муаммолар ҳақида гапириб, ота-оналарга таълим муассасаси билан доимий ҳамкорликда бўлишларини, фарзандларини узлуксиз назорат қилиб боришларини, таълим муассасаси раҳбарияти, гуруҳ раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиб, фарзандларининг аҳволидан хабардор бўлиб туришлари, талабаларни дарсдан бошқа ишларга чалғитмасликлари, уларнинг телефонлардан фойдаланишларини, интернет тизимидан фойдаланишларини тартибга солишда, вақтларини ҳамда маблағларини бекорчи ишларга сарф қилмасликларини таъкидлаб, ўқув шартнома тўловларидан мавжуд бўлган қарздорликларни ўз вақтида тугатишларини, талабаларнинг дарс қолдиришларини олдини олишлари ҳақида гапириб ўтилди.


Тадбирда талабаларнинг ота-оналаридан ҳам бир қанчалари сўзга чиқиб, яратилган шароитлар, фарзандларига берилаётган юксак эътибор, таълим-тарбия учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, таълим муассасаси рахбарияти ҳамда мударрисларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Тадбир доирасида гуруҳ раҳбарлари томонидан ҳар бир талаба бўйича кўрсаткич натижалари ҳақида маълумотномалар тайёрланиб, ота-оналарига бир нусхадан берилди. Ота-оналар таълим муассасасидаги шароитларнинг, талабаларнинг дарс жараёни, овқатланиш хоналари, ётоқхоналардаги шароитлар билан тўлиқ таништирилди.
Шу билан бирга талабалардан тартиби оғир бўлган, ўтган семестр давомида паст натижа кўрсатган, огоҳлантириш олган талабаларнинг ота-оналари билан гуруҳ раҳбарлари алоҳида гаплашиб, уларга фарзандларнинг аҳволи ҳақида тўлиқ маълумот беришди. Ушбу ҳолатлар бу семестрда ҳам такрорланадиган бўлса, қатъий чоралар кўрилиши ва талабалар сафидан чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилдилар.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar