
“Keys-studi” технологияси асосида амалий дарс ташкил қилинди
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ҳамда Педагогик маҳорат маркази билан ҳамкорликда таълим муассасаси устозларига “Keys-studi” технологиялари асосида дарс ташкил қилинди. Ушбу дарсни Педагогик маҳорат маркази катта ўқитувчиси Зиёдуллаев Нодир Ўтиб берди.

Машғулот давомида иштирокчиларга “Keys-studi” технологиясининг назарий асослари, унинг ўқув жараёнидаги афзалликлари ва амалий қўлланилиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


Амалий машғулотдан кўзланган асосий мақсад — педагогларнинг инновацион ёндашувларга асосланган таълим методларини чуқурроқ ўзлаштириши, дарс жараёнида талабаларнинг мустақил фикрлаш, таҳлилий ёндашув ва муаммоли вазиятларни ҳал қилиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи самарали усуллардан фойдаланиш бўйича амалий тажриба алмашиш эди.


Машғулот сўнгида устозлар кейс-студй технологиясининг ўз дарсларида қандай қўлланиши мумкинлиги, мавжуд фанлар контекстида бу метод орқали талабаларда ҳаётий ва касбий компетенсияларни ривожлантириш йўллари ҳақида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Ушбу тажриба ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини янада оширишга хизмат қилиши, таълим муассасаларида замонавий методларни жорий этишда муҳим қадамлардан бири бўлди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar