
КИТОБХОНЛИК КЎРИК ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

“Имом Термизий”ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалар турар жойида ўтказилган китобхонлик кўрик-танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу танлов маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш, талабаларни китоб ўқишга рағбатлантириш ва илм-фанга муҳаббат уйғотиш мақсадида ташкил этилди.


Мусобақа 30 кунлик мобайнида ўтказилиб, қуйидаги асосий шартлар асосида баҳоланди:
1. 30 кун давомида тўлиқ қатнашган иштирокчилар:
Танловда фаол иштирок этган талабалар ҳар куни мунтазам тарзда ўз ўқиган китоблари ҳақида маълумот бериб бордилар. Бу шарт асосида, қатнашчиларнинг барқарорлик, масъулият ва давомийлик даражаси эътиборга олинди.


2. Энг эрта хабар юборган талабалар:
Танлов давомида ҳар куни эрталаб ўқилган бетлар ёки қисмларга доир қисқача ҳисобот (хабар) юбориш талаб қилинди. Бу шарт иштирокчиларнинг интизоми, тезкорлиги ва китобхонликка бўлган масъулиятини баҳолашда муҳим мезон бўлди.
3. Ҳар куни энг камида 10 бет мутолаа қилган талабалар:
Иштирокчиларга ҳар куни камида 10 бет китоб мутолаа қилиш талаби қўйилди. Ушбу шарт ўқувчиларни ўқиш ҳажмини ошириш, билимни чуқурлаштириш ва китоб ўқиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилди.


Якуний натижалар:
Танлов якунида барча шартларни муваффақиятли бажарган, фаол иштирок этган ва китобхонликда ўз тенгдошларига намуна бўла олган талабалар таълим муассаса томонидан фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалар ҳамда пул микофати билан тақдирландилар.

Кўрик-танлов талабалар ўртасида соғлом рақобат, дўстона муҳит ва ижодий фаолликни кучайтиришга хизмат қилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar