
“ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН ТАЛАБА” ТАНЛОВИ
Бугун “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида “Энг яхши китобхон талаба” номли кўрик-танлов бўлиб ўтди.


Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни китоб ўқишга, илмга ва маърифатга меҳр қўйишга ундаш, шунингдек, уларнинг бадиий-эстетик дидини ривожлантиришдан иборат бўлди.


Мусобақа бошланишидан олдин Термиз шаҳрида фаолият юритаётган “Меҳр” китоблар дўкони билан ҳамкорликда китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка давомида ўқитувчи ва талабалар ўзларига манзур бўлган бадиий, диний ва маърифий китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлишди. Тадбирни таълим муассасаси 4-босқич талабаси Илёсбек Абдулаҳатов олиб борди.



Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг тадбирни таълим муассаса директори К. Исламов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир давомида таълим муассасаси Ахборот-ресурс маркази фаолияти ҳақида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.


Шунингдек, қуйидаги меҳмонлар сўзга чиқиб, китобхонлик маданиятининг аҳамияти борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди:
- Собир Термизий Ахборот-ресурс маркази директори Маъруфжон Жўраевич,
- Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Каромиддин Жомаҳматов,
- Термиз Давлат Университети ўқитувчиси Зоир Юсупович.
Мусобақа қуйидаги босқичларда ўтказилди:
1-босқич: Ҳар бир иштирокчи ўзи ўқиган китоби ҳақида қисқа ва мазмунли фикрлар билдириб ўтди;




2-босқич: Танланган китоб асосида 3 та саволга жавоб бериш. Саволлар китобнинг мазмуни, асосий воқеалари, бош қаҳрамонларнинг хулқ-атвори ҳамда муаллиф ғоясига оид бўлиши;
3-босқич: Тест синови. Ҳар бир иштирокчи ўзи танлаган 3 та китоб асосида тузилган 30 та тест саволига жавоб бериши;

Мусобақада ҳар бир гуруҳдан жами 5 нафар иштирокчи қатнашди. Якуний натижаларга кўра ғолиблар қуйидагича эътироф этилди:
1-ўрин: 1-А гуруҳ талабаси Омонов Фазлиддин
2-ўрин: 1-Б гуруҳ талабаси Исломов Аббосхон ва 2-гуруҳ талабаси Бегимов Авдукарим
3-ўрин: 3-Б гуруҳ талабаси Ҳасанов Ҳабибуллоҳ
Ғолибларга таълим муассаса томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.





Бундай тадбирларнинг ташкил қилиниши талабаларнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришда, мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш ҳамда қобилиятларини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
Х.Чоршанбиев – Таълим муассасаси АРМ бўлими бошлиғи
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar