
Таълим муассасада янги 2025–2026 ўқув йили бошланди
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги 2025–2026 ўқув йили бошланди



Тадбир аввалига Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.


Шундан сўнг Қуръони карим тиловат қилинди.

Тадбир “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида ўтказилди.





Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов, ЎМИ Сурхондарё вилояти вакили Р.Абдуллаев, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги котибият мудири Р.Чориев, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси етакчи мутахассиси И.Суюнов, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Б.Мустафоқулов ҳамда таълим муассасанинг устоз-ходимлари ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтишди.


Тадбир давомида янги ўқув йилида талабаларнинг билим олишдаги фаолияти, одоб-ахлоққа риоя қилишлари, устозларга ҳурматда бўлишлари ҳамда Ватан равнақи йўлида хизмат қилишлари муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar