
04.09.2025
Мустақиллик дарси
Бугун "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган “Ватан учун, халқ учун, миллат учун” шиори остида “Мустақиллик дарси” ўтказилди



Дарс давомида ўқитувчилар томонидан талабаларга мустақиллик халқимизнинг миллий ўзлиги ва ғурур тимсоли, миллий юксалиш сари қўйилаётган дадил қадамлар, Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва замонавий тараққиёт босқичлари, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаоллиги ва натижалари ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.



“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar