Диний соҳа мутасаддилари “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюришди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида диний соҳа мутасаддилари таълим муассасага ташриф буюришди.



Ташриф давомида муфтий ўринбосари муассаса фаолияти ва таълим жараёни билан яқиндан танишди. Шунингдек, мутасаддилар янги қурилаётган таълим муассаса биноси билан танишиб, ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Таълим муассасанинг ўқитувчилари фаолияти ва талабаларнинг сифатли таълим олиши учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.



Шундан сўнг таълим муассаса фаоллар залида "Ёшликда олинган илмнинг аҳамияти" мавзусида талабалар билан давра суҳбати ўтказилди. Унда Зайниддин домла Эшонқулов илмнинг бебаҳо неъмат эканлиги, илм олиш фақат билим орттириш эмас, балки инсоннинг маънавий ва ахлоқий етуклигини шакллантиришда муҳим ўрин тутишини айтиб ўтдилар.




Зайниддин домла Ешонқулов ўз сўзини давом эттириб, давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси риси муфтий ҳазратларига олий даражадаги “Имом Бухорий” орденининг топширилишини диний соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муносиб эътирофи сифатида таърифлади. Ушбу орден нафақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси, балки юртимиздаги диний-маърифий соҳа ривожланишига қаратилаётган алоҳида эътибор ва ишонч белгиси эканлигини таъкидлади.



Мулоқот давомида муфтий ўринбосари талабалар билан ҳадис, фиқҳ, араб тили, тарих ва бошқа фанлар бўйича савол-жавоб шаклида самимий мулоқот ўтказди. Унда талабалар ўз билимларини намойиш этиб, саволларга атрофлича жавоб бердилар.





Бу каби самимий мулоқотлар талабаларнинг илмий салоҳиятини оширишга, балки уларнинг маънавий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиб. диний билимларини мустаҳкамлаш, уларни юрт равнақига ҳисса қўшишга муҳим омил ҳисобланади.
Таълим муассаса жамоаси келгусида бу каби учрашувларнинг мунтазам ўтказилиши, ёшларни илм олишга янада жонлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар.



Тадбир сўнггида Қуръони карим тиловат қилиниб, устоз томонидан таълим муассаса устоз ва талабалари ҳаққига дуо қилинди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar