
18.09.2025
Илм олишда вақтни тўғри танлаш
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларига “Илм олишда вақтни тўғри танлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатига муассаса ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов иштирок этиб, илм эгаллашда вақтни тўғри режалаштириш, ёшлик даврида илм олишнинг афзалликлари ҳамда ҳар бир талабага илмга бўлган муносабатда масъулиятли бўлиш зарурлиги ҳақида сўз юритди.



Тадбир давомида илмнинг фазилати, вақтнинг қадрига етиш, ортиқча машғулотлардан воз кечиб, фойдали билимларга интилиш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди. Давра суҳбати илиқ, самимий ва мазмунли тарзда ўтди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar