04.10.2025

Устоз ва мураббийлар куни

“1-октябрь – Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари таълим муассасаси устозларини байромона кутиб олди.

Ҳар йили 1-октябрь санаси юртимизда Устоз ва мураббийлар куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана – бутун умрини илм-фан, таълим-тарбия ва маънавият йўлига бағишлаган устоз ва мураббийларга бўлган эҳтиром рамзидир.

Устоз – ҳар бир инсон ҳаётида йўл кўрсатувчи, энг керакли пайтда маслаҳат берувчи, билим ва тарбияни берувчи инсондир. Айнан устозларнинг сабр-тоқати, фидойилиги, масъулияти туфайли жамиятимизда онгли, билимли ва ватанпарвар ёшлар вояга етмоқда.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз устозлар!

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar