
04.10.2025
Хизматингиз беқиёс – азиз устозлар!
"1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан Имом Термизий НИИ ҳамда "Имом Термизий" ЎМИТМда “Хизматингиз беқиёс – азиз устозлар” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда мадрасанинг барча устозлари, ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.


Тадбирда таълим муассасаси директори К. Исламов ўз сўзида устозлик касбининг нақадар шарафли ва масъулиятли эканлигини таъкидлаб, барча устоз ва мураббийларни ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг табрикномаси ўқиб эшиттирилди.



Устоз – бу нафақат билим берувчи, балки ҳаёт йўлида йўлчи юлдуз, комиллик сари бошловчи инсондир.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar