
ИБН МОЛИКНИНГ “АЛФИЯ” АСАРИНИНГ АРАБ ТИЛШУНОСЛИГИДАГИ ЎРНИ (2-қисм)
Муқаддима Алфийянинг очилиш қисми бўлиб, унда Ибн Молик ўз мақсадини аниқ баён қилади. Араб тилининг наҳв қоидаларини қисқа, манзум ва ёдлаш осон шаклда тақдим этади. Бу қисмда муаллиф китобнинг ўқувчилар учун фойдасини унинг ёзилиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтади. Биринчи байт қуйдагича:
قال محمد هو ابن مالك أحمد ربي الله خير مااك
Уни ўзининг исм билан “قال محمد” деб бошлайди. Буни грамматик жиҳатда мубтадо десак, вабарини ابن مالك тарзида келтиради. Муҳаммад Муҳйиддин Абдул Ҳамид Ибн Ақилга ёзган ҳошиясида кетиришича, аслида жумла мубтадо хабар тарзида эмас мавсуф сифат кўринишида келиши авло бўлар эди. Лекин бу ҳолат сифатланиш маълум бўлган вақтда келса жоиз ҳисобланади. Китобнинг кириш қисми етти байтни ўз ичига олади ҳамда унда Аллоҳ таолога ҳамд ва саловат айтилиб, китобнинг номи ҳам кетирилади. Шу билан бирга китоб ҳақида қисқача малумот унинг бундан олдинги икки китоб “Кофиятуш шофия, ҳамда Авдоҳ”дан нимаси билан фарқ қилиши айтиб ўтилади. Асарнинг ҳамд қисмига Ибн Ақил биронта ҳам шарҳ бермайди. Бундан сўнгги байтлар араб тилидаги калом ва унинг турлари ҳақида боради. Ибн Молик калом, унинг тарифини икки байтда ифодалайди. Унда калом деб “манони ифода этадиган лафзлар жамланмаси” маносида тарифини кетиради. Шунингдек унинг исм фел ва ҳарфга тақсимланиши ҳақида баён қилади.
Ҳамда бу тарифдан нималар чиқиб кетишини баён қилиш орқали унинг айнан наҳв фани баҳс қиладиган жиҳатини очиб беради. Ибн Ақил мусаннифнинг жумҳур каломнинг тарифи борасида жумҳур наҳв уламоларининг йўлида эканлигини, байтдаги كلامنا лафзидан келиб чиқиб исбот қилади. Қолаверса, бу луғат жиҳатидан эмас балки наҳв фани нуқтайи назаридан каломга берилган тариф эканлигини айтиб ўтади.
Ундан кейин исм бобини кетиради. Бу бобда исмнинг тарифини эмас балки унинг аломатларини келтирш билан чекланади. Бу масалани Ибн Молик битта байтда ифода этади. Ибн Ақил эса бу байтни батафсил шаҳлаб, унинг кўринишларини мисоллар билан келтириб ўтади. Шореҳ исмнинг аломатларини беш турлик деб баён қилади. Улар жар ҳарфи кириши, танвин олиши, нидо ҳарфи кириши, “أل” артикилини қабул қилиши ҳамда иснод бола олиши. Шу билан бирга булардан танвин ва жар ҳарфининг турларини ҳам батафсил баён қилиб ўтади.
Ундан кейин мусанниф фелнинг аломатларини баён қилган байтларни келтиради. У ҳақдаги байтлар ҳам биттани ташкил этади. Ибн Ақил буни шарҳлаб байтдаги келтирлган мисолдан нима мақасад қилинганлигини мисллар билан очиқлайди. Ҳамда байтнинг умумий маносини қуйидагича кетириб ўтади. “Фел фоиллик тоси, муаннаслик сукунлик то, ва муаннасга мансуб ё, ват кид нуни киши билан ажралиб туради дейди”. Бунинг ҳар бирига алоҳида мисоллар кетириб ўтади. Юқоридаги икки бобда ҳам муаллиф ҳам шореҳ ҳам исм ва фелнинг эробланишига тўхталмайди. Бунинг сабаби буларнинг эъроблари ҳақида алоҳида мавзуда ёритилади.
Сўнгра икки байтда исмга тариф бериб унинг турларини баён қилади. Бу маслани муаллиф икки байтда ёритади. Яни исм ва фелнинг аломатларидан ҳоли бўлган барча калима аҳроф дейилади. Ибн Ақил бу байтларни шарҳлаш мобайнида ҳарф сўз туркумига мисоллар келтирб ўтади. Ундан кейин мусанниф фел мавзусига яна қайтиб, унинг мозий музоре ва амрга тақсимланиши ҳақида баён қилади. Сўнгра эъроб ва бинолар ҳақида мавзу ёритилиб, улар синтактик таҳлил ва сўз шакллари баён қилинади, унда сўзларнинг гапдаги ўрни ва уларнинг эъроб ҳолатлари батафсил кўриб чиқилади. Исм ва фел сўз туркуми оладиган эроблар сони ва уларнинг айнан нима учун шу эробларни олиши боаён қилинади. Ундан сўнг омил тасир қилмайдиган сўзлар ҳақида гап кетади сўзларнинг ўзак тузилиши ва уларнинг ўзгариши.
Бу мавзулар ёритилиб бўлингач, сўз тузилиши ва араб тили жумлаларининг қандай бўлиши ҳақида гап боради. Ҳамда уларнинг мубтадо ва хабар, фел ва фоил, ва бошқа синтактик боғланишлар ҳақида мавзу ёритилади.
Бу бўлимда, масалан, “زيد قائم” каби исмий гаплар ва “كتب زيد” (Зайд ёзди) каби фелий гаплар таҳлил қилинади.
Ундан сўнг араб тилига хос мураккаб тузилмалар. Масалан: шарт гаплари, такид ифодалари, истисно (мустасно) ва бошқа синтактик ҳодисалар ёритилади. Масалан: “إن تأت أعطيك” (Агар келсанг, сенга бераман) каби шарт гаплари.
Эшбоев Шахзод - “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar