11.10.2025

ЮКСАК ЭЪТИРОФ — ИЛМ ФИДОЙИСИГА МУНОСИБ МУКОФОТ!

Имом Термизий номидаги ислом институти ўқитувчиси Ҳошимжон домла Низомиддинов юксак эътироф — “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан таълим муассасада тадбир бўлиб ўтди. Тадбир дастлаб Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Шундан сўнг таълим муассасаси директори К.Исламов сўзга чиқиб устозимизнинг илмий-ижодий фаолиятидаги фидойилиги, таълим жараёнини ривожлантиришдаги хизматлари ҳамда ёш авлод тарбиясига қўшаётган беқиёс ҳиссасини таъкидлаб, барча жамоа номидан самимий табрикларини билдирди.

Ана шундай улуғ эътирофга лойиқ деб топилган устозимиз - Ҳошимжон домла Низомиддиновнинг бу ютуғи нафақат у кишининг шахсий муваффақияти, балки Имом Термизий номидаги ислом институти жамоасининг ҳам ютуғи ҳисобланади.

Шу муносабат билан Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом институти жамоалари номидан устозимизни чин юракдан муборакбод этамиз.

Бу каби ютуқлар бардавом бўлишини, устозимизга илмий ва касбий фаолиятларида янада улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

Имом Термизий НИИ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar