11.10.2025

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАЛАРИ АЛ-ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ МАЖМУАСИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДИ

"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларининг дарсдан сўнг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва аждодлар мероси билан яқиндан танишиш мақсадида гуруҳ раҳбари Н.Тўхтаев бошчилигида Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуаси зиёрат қилинди.

Дастлаб Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар ҳаққига дуо қилинди.

Зиёрат давомида таълим муассаса ўқитувчиси Ҳаким Термизийнинг бой илмий мероси ва ҳадис илмида тутган ўрни ҳақида талабаларга сўзлаб берди.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar