
15.10.2025
Театр — маданият, маънавият ва маърифат маскани
Талаба-ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган навбатдаги тадбир манзили Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри бўлди. Талабаларимиз вилоят қўғирчоқ театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Хазон бўлган умрлар” номли спектаклни томоша қилишди.


Унда бугунги кун ҳаётидаги долзарб муаммолар маҳорат билан ёритилди. Асарда меҳнат қилмасдан осон йўл билан бойлик орттираман деб нотўғри йўлга кириб қолган инсоннинг ҳаёти бадиий тарзда ифода этилди.

Ушбу театр томошаси талабаларда катта таассурот уйғотиб, ижтимоий муаммоларга бефарқ бўлмаслик ҳамда ҳаётда тўғрилик, меҳнатсеварлик ва ҳалолликка даъват этди.
️“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar