
16.10.2025
ЯНГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАР ТАҚДИМОТИ
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида араб тили фанига оид “Тасриф” номли янги қўлланма ҳамда “Сарф илмидан амалий машғулотлар дафтари” тақдимоти ўтказилди.


Тадбирда таълим муассаса директори К.Исламов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов ҳамда таълим муассасаси 1-босқич талабалари иштирок этди.


Мазкур адабиётлар сарф фанини янада чуқурроқ ўрганиш, назарий билимларни амалий машғулотлар билан уйғунлаштириш имконини беради. Айниқса, дарсларни эндигина бошлаган ёш талабалар учун бу китоблар мустақил таълим ва изланишларда ишончли манба бўлиб хизмат қилади...
️“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar