16.10.2025

Имом Термизий номидаги ислом институтига Покистонлик машҳур олим, Шайх Муҳаммад Аҳмад Раза ҳафизаҳуллоҳ ташриф буюрди

Мазкур ташриф давомида таълим муассасаси талабалари билан илиқ ва самимий суҳбат ўтказдилар. Учрашувда Шайх Муҳаммад Аҳмад Раза ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг бой илмий тажрибалари, дунё мусулмонлари орасидаги бугунги муҳим масалалар, ақоид ва фиқҳга оид долзарб мавзулар юзасидан қимматли маърузалар қилди. Шунингдек, талабаларни илм олишда собит бўлишга, ахлоқан етук ва маънан баркамол шахс бўлиб камол топишга ундадилар.

Тадбирда Имом Термизий номидаги ислом институти “Ақоид” фани ўқитувчиси, устоз Абдуқодир домла Пардаев ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Имомиддин домла Бобоқуловлар ҳамроҳлик қилдилар ва ташриф жараёнининг мазмунли ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Мазкур учрашув талабалар учун жуда фойдали бўлиб, уларнинг диний ва маънавий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Муҳаммад Аҳмад Раза - Ибн Ҳалдун Университетида Исломшунослик бўйича фалсафа доктори (PhD), Ҳадис фанлари мутахассиси, 10 йилдан ортиқ вақт давомида йирик фатво чиқарувчи марказларда фаол Муфтий сифатида ишлаган, Замонавий масалалар бўйича 400 дан ортиқ тасдиқланган фатволар (ҳуқуқий қарорлар) муаллифи.

Izoh qoldirish

Izohlar