21.10.2025

Таълим муассасада “Соғлом авлод — юрт келажаги” мавзусида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

 “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “21-октябр Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан “Соғлом авлод — юрт келажаги” шиори остида талабалар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа доирасида ўқувчи-ёшлар ўртасида миллий спорт турлари — кураш ва тош кўтариш бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. 

Тадбирнинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни жисмонан чиниқтириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда спортга бўлган қизиқишларини оширишдан иборат бўлди.

Мусобақада талабалар юқори фаоллик билан иштирок этдилар ва ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, бардошлилиги ҳамда спортга бўлган меҳрини намоён этдилар. 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish

Izohlar