
Таълим муассасасида китоблар ярмаркаси ташкил қилинди.
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “21-октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан Термиз шаҳрида фаолият юритаётган “Меҳр” китоблар дўкони билан ҳамкорликда китоблар ярмаркаси ташкил қилинди.



Ярмарка давомида ўқитувчи ва талабалар ўзларига манзур бўлган бадиий, диний ва маърифий китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлишди.
Тадбир доирасида ўзбек тилининг бой ва серқирра имкониятларини намоён этувчи адабиётлар, жумладан, миллий адабиёт намуналари ҳамда замонавий илмий-оммабоп асарлар кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.




Ярмарка ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва меҳрни ошириш, ёшлар қалбида китобхонлик маданиятини мустаҳкамлаш, миллий тил ва адабиётга бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar