Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи таҳлили мавзусида давра суҳбати
Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари учун “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи таҳлили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


Тадбирда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов ҳамда таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.


Давра суҳбатида 2025-йил 23-сентябр куни Нью Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей - 80-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлагани ҳамда ушбу нутқда жаҳондаги глобал муаммолар, минтақавий ҳамкорлик, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва халқ фаровонлигига бағишланганлиги қайд этилди.


Бу нутқ нафақат Ўзбекистон учун балки бутун минтақа ва жаҳон учун муҳим сигналдир. Замонавий дунёда муаммоларнинг ҳал этилиши биргина давлатлар эмас, барча халқлар ва давлатлар ҳамкорлигида амалга ошиши мумкин. Инсон қадри, тараққиёт ва тинчлик учун ўзаро ишонч ва ҳамкорлик - бу нутқнинг асосий мазмуни эди.


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу нутқи мураккаб глобал шароитда Ўзбекистоннинг иштироки, ўзига хос роли ва халқаро саҳнадаги фаоллигини яна бир бор кўрсатди. Шунингдек, турли ички ва ташқи, минтақавий ва глобал, маданий ва экологик соҳалар орасидаги боғлиқликлар кўрсатилди.
Имом Термизий НИИ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar