“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси тингловчилари учун маънавий-маърифий дарслар ташкил этилди.
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси тингловчилари учун маънавий-маърифий йўналишда амалий машғулотлар ташкил этилди. Мазкур машғулотларда таълим муассасаси ўқитувчилари О.Айниддинов ва М.Аҳмедов иштирок этишди.

О.Айниддинов “Экстремизм, ақидапарастлик, мутаассиблик ва терроризмнинг мазмун-моҳияти” мавзусида чиқиш қилиб, мазкур иллатларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг жамият ҳаётига салбий таъсири ҳамда бундай оқимларга қарши курашишнинг самарали усуллари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, М. Аҳмедов “Ислом динига оид баъзи тушунчаларнинг экстремистик гуруҳлар томонидан ғаразли мақсадларда талқин этилиши” мавзусида дарс ўтиб, айрим ёт ғоялар ислом таълимотига зид эканлиги, уларни тўғри англаш зарурлигини тингловчиларга тушунтирди.

Мазкур амалий машғулотлар тингловчиларнинг диний билимларини янада бойитиш, уларни турли ёт ғоялардан асраш ҳамда мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди. Дарс давомида таълим олувчилар ислом динининг асл инсонпарварлик, бағрикенглик ва тинчликпарварлик моҳиятини чуқурроқ англаб етишди.
Шунингдек, бундай машғулотлар орқали ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий ҳаётда фаол, ватанпарвар, соғлом эътиқодли шахслар этиб тарбиялашга хизмат қилмоқда.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar