“ФАРОИЗ ИЛМИ” ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти в.б., исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Маъмуржон домла Эркаев томонидан тайёрланган “Фароиз илми” номли янги ўқув қўлланма билим юртининг ўқитувчи ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига ҳадя қилинди.


Мазкур қўлланмада мерос илмига кириш, унинг тарихий шаклланиш жараёнлари, мерос тақсимотига оид шаръий қоидалар, меросхўрларнинг турлари ва уларнинг улушларини аниқлаш тартиблари ҳақида батафсил маълумот берилган. Шунингдек, қўлланмада мерос ҳисоблашда қўлланиладиган усуллар ҳам содда ва тушунарли тарзда ёритилган.
Қўлланма мазмуни “Фароиз” фани ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун тасдиқланган “Мерос ҳисоблаш илми” дастурлари асосида тузилган бўлиб, талабаларнинг меросга оид фиқҳий масалаларни чуқур ўрганиб боришлари учун қўшимча илмий манба сифатида хизмат қилади.

Янги ўқув қўлланма ёрдамида талабалар нафақат мерос тақсимоти қоидаларини ўрганадилар, балки мерос илмининг жамият ҳаётидаги аҳамияти, тарихий ривожи ва амалий қўлланишларини ҳам кенгроқ англаб борадилар.
Ушбу китоб айниқса юқори босқич талабалари учун фойдали бўлиб, ўқув жараёнида қўшимча адабиёт сифатида самарали қўлланмоқда.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar