05.01.1998

ТАЪЛИМ МУАССАСА ТАЛАБАЛАРИГА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ОГОҲЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларига интернет тармоғида, хусусан, Телеграм ижтимоий тармоғида тарқатилаётган турли apk файлларни очмаслик, уларнинг хавфсизлик жиҳатларига эътиборли бўлиш, шунингдек, киберхавфсизлик қоидаларига риоя этиш борасида таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов томонидан тушунтириш ва огоҳлик ишлари олиб борилди.

Мазкур тадбир давомида талабалар орасида сўнгги пайтларда кўпайиб бораётган зарарли дастурлар, шахсий маълумотларнинг ўғирланиши ва интернетдаги турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда ахборот хавфсизлиги маданиятини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Имом Термизий НИИ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar