Ижарада истиқомат қилаётган талабаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди
Талабаларнинг кундалик турмуш шароитини енгиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги хайрли тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбир доирасида мадраса раҳбарияти ҳамда ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида ижарада истиқомат қилаётган талабаларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.


Тадбир давомида таълим муассаса маъмурияти талабалар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларнинг ўқиш жараёни, турмуш тарзи ва яшаш шароити билан яқиндан танишди.
Мадраса раҳбарияти томонидан бу каби эзгу ташаббуслар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши, ҳар бир талаба учун муносиб шароит яратиш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.
Талабалар эса ўз навбатида кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик ва моддий кўмак учун мадраса раҳбарияти ҳамда ҳомийларга миннатдорлик изҳор этишди.

Бундай хайрли ташаббуслар талабалар ўртасида бирдамлик, меҳр-оқибат ва миннатдорлик туйғуларини янада кучайтиради.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar