Таълим муассасада “Куз-қиш ойларида ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Бугун Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Куз-қиш ойларида ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда таълим муассасаси маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И. Бобоқулов, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими Ҳ. Рустамов, шунингдек, муассаса ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.


Давра суҳбати давомида Фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассиси томонидан куз-қиш мавсумида иситиш мосламаларидан фойдаланишда йўл қўйиладиган хатоликлар, ис газининг инсон саломатлигига хавфи ҳамда заҳарланишнинг олдини олиш чораларига доир муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мутахассис иштирокчиларга хонадон ва ётоқхоналарда ҳаво алмашинувини таъминлаш, газ печлари ва иситиш воситаларини мунтазам техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.



Тадбир якунида ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга бағишланган “Огоҳлик видеоролиги” намойиш этилди. Ушбу лавҳа орқали талабалар ис газининг пайдо бўлиш сабаблари ва унинг олдини олишда оддий, аммо муҳим чоралар ҳақида амалий билимларга эга бўлдилар.
Мазкур тадбир ёшларнинг хавфсизлик маданиятини ошириш, куз-қиш мавсумида ўзини ва бошқаларни асраш бўйича масъулият ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar