05.09.2022

Имом Термизий ЎМИТМ талабалари янги 2022-2023 ўқув йилини “Мустақиллик дарси” билан бошладилар.

Имом Термизий ЎМИТМ да 2022/2023-ўқув  йили муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деб номланган “Мустақиллик дарси” ўтказилди. Унда  таълим муассасаси талабалари ҳамда   ўқитувчилари иштирок этишди.  

Муассаса директори  Шукурилло Умаров ўтиб  берган дарс давомида  истиқлол, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги, унинг халқимиз  тақдиридаги аҳамияти, 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

Izoh qoldirish

Izohlar