Ахборот ресурс маркази ва талабалар турар жойида ўқув адабиётлари ҳолати ўрганилди
Бугун таълим муассасасининг Ахборот ресурс маркази ҳамда талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабаларнинг дарслик ва ўқув адабиётларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилди. Мазкур жараён Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси С. Чориев, таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И. Бобоқулов ҳамда АРМ бош мутахассиси Х.Чоршанбиев иштирокида амалга оширилди.



Тадбир давомида Ахборот ресурс марказидаги мавжуд адабиётлар фонди, уларнинг талабаларга етарлилиги, диний-экстремистик мазмундаги ноқонуний адабиётларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, талабалар турар жойида сақланаётган китоб ва ўқув қўлланмаларнинг қонунийлиги ҳамда мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилиб, таҳлил қилинди.



Ўрганиш якунида масъуллар томонидан талабаларга китоб ўқиш маданияти, маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларига амал қилиш ва сохта манбалардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar