“Араб тили билимдонлари” мавзусида мусобақа
Бугун “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “18-декабр – Халқаро араб тили куни” ҳамда “Араб тили” фан ойлиги муносабати билан 1-босқич талабалари ўртасида "Араб тили билимдонлари" мавзусида мусобақа бўлиб ўтди.




Тадбирда таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов, таълим муассасанинг араб тили ўқитувчилари Н.Тўхтаев ва И.Мухторов ҳамда педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.


Дастлаб тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Тадбир аввалида маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов сўзга чиқиб, бу каби мусобақаларни ўтказилиши талабаларнинг ўқишга бўлган қизиқишини янада ортишига хизмат қилишини таъкидлаб, жамоаларга ушбу мусобақада омадлар тилади.



Мусобақа иштирокчиларни муносиб баҳолаб бориш учун ҳакамлар ҳайъати таркиби:
1.Имомиддин домла Бобоқулов
2.Ҳошимжон домла Низомиддинов
3.Иброҳимжон домла Эшбоев



Мусобақада жамоалар Имом Замахшарий ҳамда Имом Сибавайҳ номлари остида иштирок этишди.



Мусобақа 6 та шартдан иборат бўлиб, жамоалар ушбу шартлар орқали ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
1-шарт - Араб тили (сарф) фанининг хусусиятлари.
2-шарт - Араб тилидан эълол қоидалари.
3-шарт - Тезкор савол жавоб
4-шарт - Таркиб
5-шарт - Араб тилида суръатни тавсифлаш
6-шарт - Саҳна кўриниши



Якуний натижаларга кўра қуйидаги натижа қайд этилди:
1-ўрин: Имом Замахшарий жамоаси;
2-ўрин: Имом Сибавайҳ жамоаси;





Ғолиб бўлган жамоалар таълим муассаса томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar