БЕМОР ИНСОННИ ЙЎҚЛАШНИНГ ФАЗИЛАТИ
Беморни йўқлаганга бериладиган ажру савоблар ҳам Аллоҳ таоло бу умматга ато этган фазилатлардандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким беморни йўқласа, осмондан: “Яхши қилдинг, яхши юрдинг, жаннатдан ўзингга жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилинади»
(Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон (бемор) мусулмонни йўқласа, қайтиб келгунича жаннатнинг хурфасида бўлади”, дедилар».
«Жаннатнинг хурфаси нима?» деб сўрашган эди,
«Мевалари», дедилар
(Имом Аҳмад, Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким таҳоратини чиройли қилиб, савоб умидида (бемор) мусулмон биродарини зиёрат қилса, жаҳаннамдан етмиш хариб узоқ қилинади».
«Хариб нима?» деб сўрашган эди,
«Йил», дедилар
(Имом Абу Довуд ривояти).
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Мусулмон (бемор) мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, кечгача етмиш минг фаришта унга салавот айтиб туради. Кечқурун зиёрат қилса, эрталабгача етмиш минг фаришта салавот айтиб туради, унинг учун жаннатда бир хурмо дарахти бўлади»
(Имом Термизий ривояти).
Анас разияллоҳу анхудан ривоят қилинди:
«Ким беморни зиёрат қилса, раҳматда сузиб юради. Беморнинг олдида ўтирса, раҳматга чўмилади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу беморни юклаган соғлом одам учун бу нима берилади?» дедим.
Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам:
«Беморнинг гуноҳлари ўчирилади», дедилар.
(Имом Аҳмад ривояти).
Жобир разияллоҳу анхудан ривоят қилинди:
«Ким беморни кўришга борса, унинг олдига ўтиргунича раҳматда сузади, ўтиргач раҳматга кўмилади», дедилар.
(Имом Молик ривояти).
Ғаниев Олим – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar