25.01.2026

“Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров – илм ва маърифат зиёси” мавзусидаги эссе ёзиш мусобақаси

"Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида “Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров – илм ва маърифат зиёси” мавзусида эссе ёзиш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир талабалар орасида илм-фанга бўлган қизиқишни ошириш, буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросини чуқур ўрганиш ҳамда ёшларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи И.Бобоқулов ҳамда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи О.Омонов олиб бордилар. Мусобақа давомида талабалар Шайх Юсуфхон Тўра Шокировнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва ислом илмларига қўшган ҳиссаси ҳақида ўз билим ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Эссе ишларининг якуний натижалари Имом Термизий Халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Ж.Чўтматов, мазкур марказ бўлим бошлиғи О.Айниддин ҳамда Имом Термизий номидаги ислом институти катта ўқитувчиси Ҳ. Низомиддиновлар томонидан холис ва адолатли тарзда баҳолаб борилди.

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar